Пахтачида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилиши сабаб Истиқлол кўчасида транспорт қатнови маълум муддат чекланади

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилиши сабаб 24 август, душанба куни туман маркази Истиқлол кўчаси (Ҳокимият кўчаси)да тушгача транспортлар қатнови чекланади. Бу ҳақда Пахтачи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Пахтачи туманида 2020 йил 24—26 август кунлари «Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари» мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқини назарий тарзда, онлайн тартибда ўтказиш режалаштирилган.

Аввалроқ Қўқонда «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтаётганлиги ва ҳарбий-тиббий эстафетасининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар