Тошкент вилоятида карантин чоралари кучайтирилмоқда

Тошкент вилоятида карантин қоидаларига амал қилиш назорати кучайтирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар берди.

Фото: podrobno.uz

Хабарга кўра, бу борадаги қарор Тошкент вилояти ҳудудида касаллик тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят масъуллари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда қабул қилинган.

Қайд этилишича, асосан аҳоли гавжум бўладиган бозор ва савдо марказлари, жамоат жойлари ва жамоат транспортларида ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш ҳолатлари юзасидан вилоят ҳудудида назорат тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Янгиликлар