МегаФон Ўзбекистон транспорт соҳасида иннваоцион технологияларни жорий этишни таъминлайди
МегаФон, Digital Holding ва Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари Давлат қўмитаси йўл-транспорт соҳасини рақамли трансформациялаш тўғрисида меморандум имзолади. Ҳамкорлик доирасидаги биринчи лойиҳа республика автомобил йўлларида вазн-габарит назорати интеллектуал тизимини яратиш бўлади ва унда МегаФон технологик ҳамкор вазифасини бажариб, РФ ҳудудида шундай тизимни яратиш тажрибаси билан бўлишади.

МегаФон постлар қуриш ва вазн назорати тизимларини эксплуатация қилиш, шунингдек, йўл қурилишида инновацион технологияларни қўллашда консультацион кўмакни амалга оширади.
«Видеотаҳлил, кўплаб маълумотлар ва интернетдан фойдаланиш асосидаги замонавий рақамли ечимлар транспорт секторида бутун дунё бўйлаб қўлланилади. Улар транспорт тизимининг ривожланишини аниқ прогнозлаш, автомобил йўллари ҳолатини мониторинг қилиш, оқимларни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш ҳамда йўл ҳаракатини бошқариш имконини беради. МегаФон ечимлари бир вақтнинг ўзида Россиянинг бир неча ҳудудларида қўлланилади. Бизнинг бу соҳадаги тажрибамиз ва Digital Holding каби кучли технологик ҳамкоримизнинг борлиги Автомобил йўллари қўмитасига жорий мақсадларга эришишда ёрдам беради», — деди МегаФон бош директори Хачатур Помбухчан.

«Бизнинг асосий мақсадимиз — хавфсиз ва сифатли автомобил йўлларини қуриш. Автоматик вазн-габарит назорати тизимини жорий қилиш йўл ҳаракатининг барча иштирокчилари учун хавфсизликни таъминлаш имконини беради», — дейди Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари қўмитаси раиси ўринбосари Жамшид Турсунов. «МегаФоннинг йўл секторида инновацион тизимларни қўллашдаги кенг тажрибасини инобатга олган ҳолда, биз узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларидан манфаатдормиз».
МегаФон – бутунроссия рақамли имкониятлар оператори ва Россиядаги энг юқори мобил интернет тезлиги учун Ookla халқаро компанияси мукофотининг беш карра соҳиби. Компания АТ ва телекоммуникациялари йўналишларини бирлаштиради, мобил ва ўрнатилган алоқа, мобил ва кенг полосали интернет, рақамли телевидение ва ОТТ видеоконтент хизматлари, инновацион рақамли маҳсулот ва хизматларни тақдим этади. Россияда компания хизматларидан 74,4 млн мижоз фойдаланади.

Digital Holding — Россиянинг «USM Тelecom» ва Ўзбекистон ҳукуматининг қўшма корхонаси. ҚК таркибига Ucell телеком-оператори, New Solutions (илгари – ICS Holding Uzbekistan) ва CRPT Turon ҳам киради. ҚК фаолияти Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга мувофиқ рақамли инфраструктурани шакллантириш ҳисобига телекоммуникациялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва сифатини оширишга, шунингдек, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида товар турлари ҳаракатини назорат қилиш соҳаларида илғор технологияларни жорий этишга қаратилган.
Реклама ҳуқуқи асосида.





