Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Омон яна уйланди

Ўзбекистон халқ артисти Убайдулла Бақоев (Убайдулла Омон) 73 ёшида уйланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Фото: romust.ru

Хабарга кўра, тўй 22 март куни Бухоро шаҳридаги «Тожимаҳал» тўйхонасида бўлиб ўтган ва шу кунда актёрнинг мучал тўйи ҳам нишонланган.

Таъкидланишича, Убайдулло Омон Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлими инглиз тили методисти ва шаҳардаги 32-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси 44 ёшли Нилуфар Шеровага уйланган. Ўзбекистон халқ артисти Нилуфар Шерованинг илк турмуши ҳисобланади.

Фото: «Дарё»

Янгиликлар