«Бу узук собиқ эримдан қолган»: Хуснора Шодиева тўйи ҳақидаги мишмишларга жавоб қайтарди

Қизнинг мухлислари бу ғояни қўллаб-қувватлашмади.


Куни-кеча таниқли ўзбек инста-блогери Хуснора Шодиева навбатдаги саёҳатига йўл олди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қиз ҳордиқда тушган кадрлар билан фаол бўлишиб борди.

Баъзи фойдаланувчилар қизнинг ўнг қўлидаги номсиз бармоқда узукни пайқашди, бу унинг қўлини сўрашгани ва яқинда тўйи бўлиши ҳақидаги мишмишлар тарқалишига сабаб бўлди. Жумладан, юлдуз бу борада ўз фикрини баён этишга улгурган.

«Дўстлар. Бу супер чиройли никоҳ узугини менга собиқ эрим совға қилган ва, табиийки, мен уни тақмай юргандим. Яқинда мен уни кўриб қолдим ва у шунақанги чиройлики… Хуллас, мен ҳалиям қушдай озодман», – ёзиб қолдирди у.

Ижодкорнинг мухлислари қизга узукни бошқа бармоғига тақишни маслаҳат беришди, чунки у, қиз банд бўлмаса-да, энергетик жиҳатдан унинг бармоғини эгаллаб тураркан.

Янгиликлар