Ургутда 1 200 000 сўмлик героин гиёҳвандлик моддасини сотган шахс қўлга олинди
Самарқанд вилояти Ургут туманида 2020 йил 5 август куни соат 10:00 ларда Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ургут тумани «Сатанг» маҳалласида яшовчи 1955 йилда туғилган М.С. А. исмли шахсга жами 1 200 000 сўм пул эвазига икки дона целлофан бўлагига қадоқланган 0,19 грамм миқдордаги героин гиёҳвандлик моддасини сотган.
Шу куни М.С. ушланиб, холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган вақтида ёнидан 1 200 000 сўм пул топилиб, ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат бўйича Ургут туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда 21 ёшли шахс гашиш билан қўлга тушгани, Ўртасаройдаги карантин ҳудудига гиёҳвандлик моддаси олиб кирмоқчи бўлган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди.