Жиззахда тадбиркордан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан ундирмоқчи бўлган қурилиш корхонаси масъули қўлга олинди
Жиззах вилоятида қурилиш корхонаси масъули тадбиркордан 1 000 АҚШ долларини ундиришга урунганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прократура Teznews’га хабар берди.
Маълум бўлишича, «Таъмирлаш тиклаш хизмати» ДУК Пахтакор туман филиали раҳбари Х.Э. ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Ж» МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, тумани ҳудудидаги 10 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун шартнома тузган.
Бунинг учун фуқаро Х.Э. давлат бюджетидан ажратиладиган 950 млн сўмни жамият ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Э.Х.га ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: