Бухоро вилоятида ноқонуний ҳаракат қилган корхона раҳбарларини қўрқитиб 30 минг АҚШ доллари талаб қилган ишчилар қўлга олинди

Бухоро вилоятида корхона раҳбарларини қўрқитиб 30 минг АҚШ доллари талаб қилган ишчилар ушланди. Бу ҳақда Бош прократураси матбуот хизмати Tez News’га хабар берди.

Хабарга кўра, «К.» АЖ ишчилари Ш.Ш., Б.А. ва О.Х. олдиндан тил бириктириб, жамият директори ва бош ҳисобчисининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этганлиги акс этган видео-ёзувларни интернет тармоқларида тарқатиш ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитишган.

Таъкидланишича, ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан товламачилик йўли билан 30 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва кимёвий ишлов берилган 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. яндекс.

Аввалроқ, Жиззахда талаба аёлнинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун 8 минг доллар талаб қилган йигит ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар