Жиззахда талаба аёлнинг беҳаё суратларини тарқатмаслик учун 8 минг доллар талаб қилган йигит ушланди

Жиззах вилояти Зафаробод туманида пойтахтдаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқувчи аёлнинг беҳаё суратларини тарқатиб юбормаслик эвазига 8 минг доллар талаб қилган йигит ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Зафаробод туманида яшовчи, пойтахтдаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олаётган аёл ички ишлар органларига мурожаат қилиб, бу ҳақда маълум қилган. У ўз мурожаатида Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғилган Э.А. унга нисбатан товламачилик қилаётганини билдирган.

Маълум бўлишича, йигит аёлнинг беҳаё суратларини ижтимоий тармоқда тарқатишини айтиб, 8 минг доллар талаб қилган.

Жабрланувчининг аризаси асосида вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси томонидан тезкор тадбир уюштирилган. Натижада Э.А. Жиззах шаҳрининг Заргарлик маҳалласи ҳудудида 3 минг доллар олган пайтида ушланган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқандда 43 ёшли дугонасининг уятли фотосуратларини тарқатиб, шарманда қилмаслик учун 2200 доллар талаб қилган аёл ушлангани ва Бухорода фотомоделликни таклиф қилиб, қиздан алдов йўли билан 650 минг сўм олган «фотограф» қўлга тушгани хабар қилинган эди