«UzAuto Motors», «Asaka bank», «Ucell» ва бошқа йирик компаниялар бўш иш ўринларини эълон қилди — рўйхат

«Tez News» нашри «UzAuto Motors», «Asaka bank», «Ucell» ва бошқа йирик компаниялар томонидан hh.uz порталида 19 ноябрь ҳолатига кўра эълон қилинган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот тақдим этади.

Фото: «Tez News»

Мижозларни қўллаб-қувватлаш бўйича инженер

ООО «COSCOM» ТМ Ucell (Тошкент)

Компания телекоммуникация соҳасида 1–3 йиллик иш тажрибага эга, Microsoft Active Directory ва Microsoft Office 2010–2016 дастурларини биладиган ҳамда олий маълумотли ходим изламоқда. Муҳандисга ходимларнинг компьютер ускуналари ва дастурий таъминоти бўйича ёрдам, тренинг ва маслаҳат бериш, хатоларни аниқлаш ва бартараф этиш, компания томонидан тақдим этилган янги дастурий маҳсулотларни синовдан ўтказишда ва ишга туширишда қабул қилиш вазифалари юклатилади.

Алоқа маркази менежери

InFinBank (Тошкент)

Ходимдан IT тизимларини билиш, янги интерфейс ва тизимлардан осон фойдалана олиш, кўп сонли маълумотлар ва рақамлар билан ишлаш кўникмаларидан бохабар бўлиш талаб этилади. Шунингдек, катта жамоа билан умумий тил топа олиши ва улар билан дўстона муносабатда бўлиш, мижозлар билан ишлашда хушкайфиятда бўлиши керак бўлади. Банк соҳада 5–6 йиллик тажрибага эга, маркетинг ва бизнес асосларини тушунган ва юқоридаги талабларга жавоб берадиган иш изловчиларни кутади.

Ишлаб чиқариш ускуналари механиги

АО «Toshkentvino Kombinati»  (Тошкент)

Механикдан вазифаларига технологик ускуналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, техник ҳужжатлар билан ишлаш қобилияти талаб этилади ва рус тилини билиш шарт. Иш вақти соат 06:00 дан 18:00 га қадар. Синов муддати 1 ой бўлиб, иш ҳақи суҳбат пайтида келишилади.

Ҳуқуқшунос (корпоратив ва шартномавий ҳуқуқлар бўйича)

ООО ENTER Engineering Pte. LTD (Тошкент)

Компания камида 3 йил давомида йирик холдинг, қурилиш, ишлаб чиқариш компанияси, шу жумладан, консалтинг, юридик компанияда юрист сифатида фаолият юритган ходим изламоқда. Ундан рус, инглиз, ўзбек тилларини билиш талаб этилади. Иш вақти 09:00 дан 18:00 гача. Ишга кирмоқчи бўлган ҳуқуқшунос ёш жамоа, дўстона муҳит, шаҳар марказидаги замонавий офис ва Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлади.

Aудитор ёрдамчиси

АО Uzauto Motors Powertrain (Тошкент)

Ходимдан олий иқтисодий маълумот, бухгалтерия, аудиторлик, молиявий ёки солиқ назорати бўйича амалий иш тажрибаларга эга бўлиши, ўрта даражадан юқорида инглиз ва рус тилларини билиши керак бўлади. Шунингдек, Excel ва PowerPoint’да ишлай олиш, кучли аналитик, ташкилий ва алоқа қобилиятлари талаб этилади.

Aдминстратор

Asaka bank (Тошкент)

Банк ахборот технологиялари ва банк соҳасида тажрибага эга бўлган, JIRA ва Sonfluence дастурлари билан ишлаш тажрибасига эга ва олий маълумотли админстратор учун бўш иш ўрнини эълон қилди.
Ходимдан лойиҳалаш ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш, лойиҳа портфели бўйича мунтазам ҳисоботларни ташкил этиш ва шакллантириш, лойиҳаларни ишлаш муддати нуқтаи назаридан назорат қилиш ва шу кабиларни ажариш вазифаси юклатилади.

Янгиликлар