Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини қайд этганлар сони 4 март ҳолатига кўра, 80 081 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Хабарга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида ва 36 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Таъкидланишича, 4 март куни кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикаси 13 нафар,
- Андижон вилоятида 6 нафар,
- Наманган вилоятида 26 нафар,
- Cирдарё вилоятида 4 нафар,
- Хоразм вилоятида 4 нафар,
- Тошкент вилоятида 25 нафар,
- Тошкент шаҳрида 57 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78722 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Қайд этилишича, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 737 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.