Қашқадарёда бировнинг автомобилини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Қарши туманида фуқаро бировнинг машинасини сотаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармасига асосланиб Nasaf News хабар қилди.
Хабарга кўра, фуқаро ўзганинг автомобилини ижара асосида олиб, бошқаларга сотиб юбормоқчи бўлган ва бўлиб тўлаш шарти билан икки фуқаронинг биридан 24 миллион ҳамда иккинчисидан 19 миллион 500 минг сўм пулни олган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан такроран фирибгарлик жиноятини содир этишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди билан назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.