Наманганда аёл 10 ёшли болани шафқатсиз калтаклади
Ижтимоий тармоқларда хонадон ҳовлисида ёш болани аёвсиз калтаклаётган аёл акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2023 йил 4 ноябрь куни Янги Наманган тумани, «Ёшлик» МФЙ, Исломобод кўчасида яшовчи фуқаро К.Х. яшаш хонадонида ўз фарзанди 2013 йилда туғилган вояга етмаган С.М ни қаттиқ калтаклаган.
Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, вояга етмаган М.С. олган тан жароҳати юзасидан тегишли тартибда судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан фуқаро К.Х.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан тегишли тартибда тергов суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.