UZTELECOM ДАН «БАҲОРГИ ЧЕГИРМАЛАР» АКЦИЯСИ!
UZTELECOM миллий оператори «Чиройли» рақамларни қўлга киритиш учун 80% гача бўлган ажойиб баҳорий чегирмаларни тақдим этади!
2021 йилги кутилмаган ва ёрқин баҳор ёқимли сюрпризларни тақдим этишда давом этмоқда ва навбатдаги янгилик бу ажойиб имтиёзларга эга бўлган ҳолда UZTELECOM абонентига айланиш имкониятидир! 2021 йил 12 апрелдан 12 майгача бўлган даврда UZTELECOM миллий оператори қиймати 39.999.999 сўмгача бўлган «чиройли» рақамлар учун 80% гача «БАҲОРГИ ЧЕГИРМАЛАР» акциясини бошлайди. Акция GSM ва CDMA тармоқларининг жисмоний ва юридик абонентлари учун ўтказилади – шунда ҳеч ким баҳорий совғаларсиз қолмайди!
Қуйидаги тарифлардан бирини улаб, миллий оператор GSM тармоғи абонентлари учун «Чиройли» рақамлардан бирини 50 дан 70% гача бўлган ажойиб чегирма эвазига қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар:
— Street, OnLime, Flash, Royal, Ishbilarmon, Street Upgrade, Flash Upgrade тариф режаларига йоки UNITS тарифлар тизимига (жисмоний шахслар учун)
— Business 35, Business 50, Business 70, Ishbilarmon, Business Royal тариф режаларига (юридик шахслар учун)
CDMA тармоғи учун эса акция Оддий, Оптимал, Ажойиб, Оддий +, Оптимал +, Ажойиб + тариф режаларига уланган абонентлар учун 80% гача бўлган чегирмалар амал қилади.
Шуни таъкидлаш керак-ки, «Баҳорги чегирмалар» акцияси доирасида чегирмалар «Ижарага рақам» хизмати учун қўлланилмайди. Шунингдек, рақам жисмоний ёки юридик шахслар учун «Шартномани қайта расмийлаштириш» хизмати бундан мустасно.
UZTELECOM дан «БАҲОРГИ ЧЕГИРМАЛАР» — бу Сизнинг юқори сифатли мобил алоқа ва юқори тезликдаги мобил Интернет дунёсига имтиёзли йўлланмангиздир!
Батафсил маълумотлар: https://uztelecom.uz/uz/yangiliklar/aksiyalar/uztelecom-dan-bahorgi-chegirmalar-aksiyasi
Ягона call-марказ: 1099
Facebook: fb.com/uztelecom
Теҳник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz
Instagram: @uztelecomuz
Telegram: t.me/uztelecomuz
Реклама ҳуқуқи асосида