Украина давлат хизматларига Ўзбекистон орқали хакерлик ҳужуми уюштирилгани маълум бўлди
Украина Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлари ва мамлакатдаги банкларнинг веб-сайтлари ҳужумга учрагани хабар қилинганди. Ушбу сервисларга йўналтирилган DDoS ҳужуми Ўзбекистон орқали амалга оширилгани маълум бўлди.

Келтирилишича, Украина рақамли трансформация вазири Михаил Федоров бу бўйича маълумот берган. «Банклар ортидан ‘Дия’ порталига кучли DDoS ҳужуми бошланди», — деган вазир. Унинг сўзларига кўра, хакерлик ҳужуми Россия ёки Хитойдан амалга ошган бўлиши мумкин.
«Бошланғич вектор — Россия ва Хитой. Секундига 600 минг пакет атрофида зарарли трафик кузатилди. Бизнинг мутахассислар тезда бу йўналишни ‘кесиб қўйди’, аммо ҳужум Чехия ва Ўзбекистондан қайта амалга оширилди ва яна унинг олди олинди», — деган Михаил Федоров.





