Ўзбекистонда янги «иномарка»лар учун божхона божи пасайтирилади

Ўзбекистонга автомобиллар импорт қилишда божхона тўловлари 2 босқичда камайтирилади.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, автомобилларни олиб киришдаги божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади. Ҳужжат имзоланган пайтдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадарбожлар икки ёки ундан ортиқ бараварга пасайтирилади. Гап нафақат божни, балки автомобилнинг двигатель қувватини ҳисобга олинадиган қўшимча коеффициэнтларни камайтириш ҳақида ҳам кетмоқда.

«2023 йил 1 январдан божхона ставкаси 15 фоиз даражасида қолади, қўшимча коэффициент ҳам пасайтирилади. Бундан ташқари, божлар фақатгина Ўзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларгатааллуқли бўлади (бунгача — 3 йилдан ошмаган)», дейилади хабарда.

Янгиликлар