Ҳилола Умаровага янги матбуот котиби тайинланди
Дилфуза Собирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Дилфуза Собирова «Даракчи» ва «Солиқ плюс» газеталарида бош муҳаррир, «Ёшлар медиа маркази» бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. Шунингдек, у ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби сифатида ҳам фаолият юритган.
«Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди», дейилади хабарда.