Тошкентда 2021 йилда Венгрия университети очилади
Тошкентда 2021 йил Дебрецен университети иш бошлайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокидадаги музокараларда маълум қилинди.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгрия олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилгани қайд этилди.
Таъкидланишича, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни модернизация қилиш, жумладан, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида Венгрия тажрибасини татбиқ этиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда Венгриядан юқори малакали экспертлар гуруҳи Ўзбекистонга келган.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасида ҳар йили Минтақалар форумини ўтказиш таклиф этилди.