Тошкентда BMW автомобили бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди — видео

Ижтимоий тармоқларда BMW автомобилининг йўл-транспорт ҳодисасига учраганлиги акс этган суратлари тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 20 март куни соат 03:00 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчаси 7-ШКШБ қаршисида BMW автомашинаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган ва ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва унда бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар