Сирдарёда эркак ер майдонини $46 доллар эвазига ноқонуний сотишга уринган
Сирдарё вилоятида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатининг олди олинди.
Чора-тадбирлар Оқолтин туманида бошланди. Маҳаллий тадбиркор қурилиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларидан фойдаланиш учун ажратилган 26 ва 88 сотих ер майдонлари, шунингдек, ўрмон қўриқхонасидаги бир сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, уларни сотишга ваъда берган. Гумондор $46 минг пулни олиш вақтида қўлга олинди.
Рейд Ҳавас туманида давом этди. Эркак 52 га суғориладиган ер майдонини 312 млн эвазига бошқа эркак номига қайта расмийлаштира олишини айтган. Уни $10 минг олиш вақтида қўлга олишди.
Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.