Буюк Британияда саёҳларга нисбатан коронавирус билан боғлиқ қамоқ жазоси жорий этилди

Буюк Британия коронавирус хавфининг кучайиши ва мамлакатда касаллар сонининг кескин ошиши туфайли карантин қоидаларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилди.

Фото: «Янги Ўзбекистон»

Маълум қилинишича, COVID-19 учун мажбурий тестдан ўтмаганлар 1 000 фунт жарима билан жазоланади. Қироллик ҳудудида карантин қоидаларини бузган фуқаро учун 5 минг, такроран қоида бузганлар учун эса 10 минг фунт миқдорида жарима солинади.

 «Қироллик ҳудудига киришда ёлғон гапирган сайёҳ 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Унга кўра, Британияга киришдан олдин «қизил рўйхат»даги давлатларга ташриф буюрган одамлар ҳақиқатни яширса ёки COVID-19 учун махсус тўлдириладиган анкетада бу ҳақда маълум қилмаса, 10 йилгача қамалади», – дейди Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хенкок.

Хабарга кўра, ҳозирда Буюк Британия ҳукумати қизил мамлакатлар рўйхатига 33 давлатни киритган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар