Киотодаги аниме-студияни ёққан шахс ўлим жазосига маҳкум этилди

Суд жазони юмшатмади, зеро, ёнғин оқибатлари ўта жиддий эди.

Манбаларда Япония суди 2019-йилнинг июль ойида Киотодаги аниме-студияни ёқиб юбориш иши бўйича 45 ёшли Синдзи Аобуни ўлимга маҳкум қилгани тўғрисидаги ахборот пайдо бўлди.

Суд эркак жиноятни амалга ошираётган вақтда ўз ҳаракатларини аниқ тушуниб турган ва ўз қилмиши учун жавоб бериши керак, деган хулосага келди. Бундан ташқари, суд судланувчининг қилмишидан пушаймон бўлиб, ўтинишларини инобатга олмади, зеро, ёнғин оқибатлари ўта жиддий эди.

Қайд этилишича, 2019-йилнинг 18-июль куни Аоба 40 литр бензин сотиб олиб, «Kyoto Animation» студиясига кирган ва 6 нафар ходимга ёқилғи сепиб, ёнғин уюштирган. 36 нафар одам ҳаётдан кўз юмган, яна 32 киши оғир жароҳат олган. Олов ёқувчининг ўзи оғир жароҳатланиб, узоқ вақт даволаниб юрган, суд жараёни 2023-йил сентябрга келиб бошланган. Ҳукм ўқилган вақтда судланувчи ногиронлар аравачасида эди.

Судданувчи ўз ҳаракатларининг сабаби — студия эркакнинг компания томонидан ташкиллаштирилган танловга юборган ғоясини ўғирлаганлигида, дея тушунтирган.

Янгиликлар