Ёзёвонда «Тicо» уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 28 октябрь куни фуқаро Н.А. «Тicо» русумли автомашинасида вояга етмаган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи Н.А. «Тicо» русумли машинасини Сойбуйи маҳалласида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.К.ни уриб юборган. Оқибатда Р.К. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Марғилонда «Matiz» автомашинаси ҳайдовчиси уриб юборган пиёда ҳодиса жойида вафот этгани, Қувада «Nexia 2» уриб юборган пиёда воқеа жойида вафот этгани хабар қилинган эди.