Тошкентда одамларни алдагани айтилаётган автоцентр раҳбарлари қамоққа олинди
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги автоцентрларнинг бирида одамларни алдаб кетишгани айтилган видеомурожаат тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилган.
Жиноят иши доирасида 5 нафар (3 тасига «қамоқ» эҳтиёт чораси, 2 тасига сиртдан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, «қидирув» эълон қилинган) шахслар терговга жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юбориш арафасида турибди.