Навоийда 778 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди
Қушлар Бирлашган Араб Эмирликларидаги ихтисослаштирилган питомникда етиштирилган

Навоий вилоятининг Нурота ва Навбаҳор туманлари чўл ҳудудларида 778 та йўрға тувалоқ қушлари табиатга қўйиб юборилди, деб хабар бермоқда Экология қўмитаси матбуот хизмати.
Қушлар Бирлашган Араб Амирликларининг ихтисослаштирилган питомнигида парваришланган бўлиб, асосий мақсад йўрға тувалоқ популяциясини тиклаш ва кўпайтириш, биохилма-хилликни асраш ҳамда чўл экотизимининг табиий мувозанатини сақлашдан иборат.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, табиий муҳитга қўйиб юборилган қушларнинг мослашуви ва кўпайиши келгусида ушбу ноёб тур популяциясининг барқарор ўсишига хизмат қилади.
Бундай амалий тадбирлар ёввойи табиатни муҳофаза қилиш, ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турларни асраш ҳамда уларнинг табиий яшаш муҳитини тиклаш борасида олиб борилаётган изчил ишларнинг муҳим қисми ҳисобланиши таъкидланди.





