Ўзбекистонда балиқ етиштирувчиларнинг ер-мулк солиғи камайтирилади
Шавкат Мирзиёев ҳузурида 20 декабрь куни балиқчилик соҳаси бўйича йиғилиш бошланиши хабар қилинганди. Президент матбуот котибининг маълум қилишича, балиқ етиштирувчиларга қатор енгилликлар тақдим этилади.

Хабарга кўра,
- хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;
- уйида балиқ етиштирувчилар учун «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва 2022 йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;
- балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;
- хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Йиғилишда 2022 йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши бўйича топшириқ берилган.





