Ўзбекистон бир йил ичида текстиль сотувидан $3 млрд даромад олди

Мутахассислар экспорт кўрсаткичи деярли 4%га тушганини айтишмоқда.

2023-йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон хорижга $3 млрд қийматга тенг текстиль маҳсулотларини эскпорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган йилдаги давр билан солиштирганда, кўрсаткич 3,8%га тушган. Текстиль маҳсулотлари экспорти тузилмасида асосий улушни йигирилган ип (41,1%) ва тайёр текстиль маҳсулотлари (41%) эгалламоқда.

2023-йилнинг январь-декабрь ойларида 639 турдаги текстиль маҳсулотлари дунёнинг 65 мамлакатига экспорт қилинди, – дейилган ҳисоботда.

Янгиликлар