Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси бир ойда 1,6 млрд доллардан ортиққа ошди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари декабрь ойида 1,6 миллиард долларга ошиб, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, 34 миллиард 564,7 миллион долларни ташкил этмоқда.

Маълум қилинишича, мамлакат олтин захираси 907 миллион долларга ошиб, 24 миллиард 632,2 миллион долларни ташкил этмоқда. Қимматбаҳо металлнинг ҳажми ҳам 0,3 миллион трой унцияга (9,3 тонна) ошиб, 11,9 миллион трой унциясини (тахминан 379,13 тонна) ташкил этди.

Захиралар кетма-кет олтинчи ой давомида камайган эди — 2023 йил майда расмий захира активлари 837,9 миллион долларга, июнда — 649 миллион доллар, июлда —71,8 миллион доллар, августда — 958 миллион доллар, сентябрда эса 1 миллиард 650 миллион долларга камайганди. Октябрь ойида бўлса олтин-валюта захиралари апрель ойидан буён илк бор ошган эди. Ноябрь ойида эса Ўзбекистоннинг расмий захира активлари ноябрь ойида 8 миллион долларга камайиб, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 32 миллиард 896,5 миллион долларни ташкил этганди.

 

Янгиликлар