Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари этиб тайинланди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда бир нечта тайинловлар амалга оширилди.
Нарзуллаев Зуфар Ғиясович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси лавозимига;

Рахметов Хикматулла Нарзуллаевич – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;

Хасилов Хуснутдин Нуриддинович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси лавозимига;

Камилджанов Абдумалик Абдувахитович – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;

Ризаев Элёр Абдумаликович – «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ бошқаруви раисининг темир йўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.






