Ўзбекистонда 2023 йилда қанча янги машина рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинди
Ўзбекистон бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 2023 йилнинг январь декабрь ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган янги автотранспорт воситалари сони 424 658 донани ташкил этди.
Шундан:
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган — 85,3 фоиз (362 236 дона);
- хорижда ишлаб чиқарилган — 14,7 фоиз (62 422 дона).