Диний блогер Мубашшир Аҳмад Туркияда ҳибсга олинди

2023 йилнинг 28 декарь куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилди.

Қайд этилишича, дастлаб қандайдир англашилмовчилик бўлгани, шу боис оммани беҳуда ташвишга солиш керак эмаслиги каби мулоҳазалар билан бу ҳақда кенг оммага хабар берилмади. (Ижтимоий тармоқларда ўша кунлари айланган гапларга порталнинг расман алоқаси йўқ.)

«Ундан кейин, Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айбловлар умуман асоссиз экани, бу ҳол дастлабки суриштирувдаёқ аниқланишига ва устозни қўйиб юборилишига қатъий ишонч бор эди. Аммо, афсуски, вазият ундай бўлиб чиқмади.

Туркия қонунлари бўйича гумонланувчини 3 кундан ортиқ тутиб туриш мумкин эмас, шу муддат ичида қўйилаётган айб исботланса, Адлия идораларига ўтказилиши, исботланмаса, чиқариб юборилиши лозим. Баъзан чет эллик шахсларни қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказишади ва у ердан ўз ватанига жўнатишади ёки озод қилишади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, дастлабки суриштирувларда, табиийки, Устоз Мубашшир Аҳмадга қўйилаётган айблов ўз исботини топмаган. Қайтариб юбориш (депортация) марказларига ўтказилган домлани орадан шунча кун ўтиб ҳам тутиб туришгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Бу ҳодиса содир бўлган куниданоқ адвокатлар ҳаракатларини бошлашган ва бошқа барча керакли чора тадбирлар кўрилмоқда.

Янгиликлар