«Пойтахт» бизнес марказида содир бўлган ёнғин ўчирилди — видео
ФВВнинг маълум қилишича, бугун, 9 февраль куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган «Пойтахт» бизнес маркази биносида қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борди ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилди.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.