The Chef Group ресторанлар тармоғи асосчиси Артем Марченко Zinaida ресторани ҳақида гапирди

Тошкент – келажаги порлоқ шаҳар, ошпазлик соҳаси эса ушбу катта жараённинг ажралмас бўлагидир. Бугунги кунда пойтахтимизда замонавий мегаполиснинг бутун гастрономик тусларини топиш мумкин. Бу ерда энг зўр рестораторлар биз муҳаббат дея атайдиган мазали таомларга ўз қалби ва барча имкониятларини бахшийда этган.

The Chef Group компаниясининг Тошкентга кириб келиши янгилик эмас. Унинг асосчиси Артём Марченко уйдаги шинам ва қулай муҳит ғоясини асос қилиб олган ҳолда, қўшни Қозоғистонда ўз номини таратган инсонлардан. Zinaida лойиҳаси оила институтини энг зўр ифодалай оладиган, классик оилавий қадриятларнинг моҳияти ҳисобланади.

Артём Марченко ўзининг янги ресторанини очиш учун нега айнан Ўзбекистонни танлагани ҳақидаги саволга у шундай жавоб беради: «Бу ажойиб мамлакат бизга яқин, ахир бу ерда, худди Қозоғистондаги каби  анъанавий оилавий қадриятлар улуғланади ҳамда кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Тармоғимизнинг барча ресторанлари эса оила тушунчасига амал қилади».

Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 48а-уйда жойлашган янги Zinaida ресторани аслида уйқусиз шаҳар шовқинидан узоқлик концепцияси билан ҳамоҳангдир.

Кираверишнинг ўзида меҳмонлар янги жойнинг ўзига хос муҳитига шўнғиб кетадилар. Интерердаги майин туслар, хира ёруғлик, дадил дизайнерлик ечимлари – бу ердаги барча нарса унутилмас оқшомни ваъда қилган ҳолда, эркин ҳордиқ ва холи қолиш имконини беради.

Интерер замонавийликнинг носталгияга хос шинамлик билан уйғунлиги орқали қизиқарли бўлиб, у меҳмонларимиз учун қалб ва меҳр билан махсус қўлда ясалган мебеллар орқали намоён бўлган. Буларнинг барчаси яқин инсонларимизнинг бизга бўлган ғамхўрлиги ва илиқ муносабати билан тўла бўлган ўша ажойиб вақтни эслатади. Ушбу илиқлик ҳар бир меҳмоннинг қалб тўрига кириб боргандек гўё – Артём Марченконинг ресторанлари айнан шу жиҳатлари билан машҳур.

Бироқ «илиқ муҳит билангина қоринни тўйдириб бўлмаслигини» ҳисобга олганда, бу ерда ошпазлар ва ходимлар жамоаси ташкил этилган, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг юқори профессионал талаблари тўғри йўлга қўйилган. Шунинг учун, ҳар бир меҳмон таомномадаги маҳсулотларни дастурхонга узатишдан тортиб, уларнинг мазали таъмигача ажойиб эканлигига гувоҳ бўлишлари мумкин. Ҳар бир таом том маънода – бу меҳмон билан турли тилларда суҳбатлашадиган ажойиб пазандалик саёҳатига чиптадир.

The Chef Group ресторанларининг ошхонасида муҳим сир бор – у ҳар доим ранг-баранг. Zinaida менюси миллий таомларни ҳуш кўрувчиларга таниш бўлган, меҳмонларни ҳайратда қолдиришга қодир ва алоҳида қисмларга меҳр билан тайёрланган донғи кетган ва оригинал муаллифлик таомларни ўзида жам этган.

Zinaida ресторани – бу нафақат мазали овқатланиш учун, балки беташвиш ва илиқ муҳитда бўлиш ҳамда имкон қадар узоқ вақт давомида бу каби сокин ҳолатда қолиш учун боришингиз керак бўлган макон.

Манзил: Адбулла Каҳҳор кўчаси, 48А.

Телефон: +998 (91) 800-00-61

Instagram: @zinaidarest.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар