Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 3,4 мингдан ошди
Мянмада зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3455 кишига етди, деб хабар бермоқда «Sinxua» агентлиги.
Маълумотларга кўра, 4 840 киши тан жароҳати олган, 214 нафар фуқаро бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мянмада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Силкинишлар Таиланд ва Хитой ҳудудларида ҳам сезилди.
БМТ маълумотларига кўра, 3 миллиондан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.