Покистонда зилзила сабабли 216 нафар маҳбус қамоқдан қочди

Карачидаги зилзила сабаб хавфсизлик чоралари кўрилаётган пайтда Малир қамоқхонасидан 216 нафар маҳбус қочди, уларнинг 78 нафари қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб Al Jazeera хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, ҳозиргача 78 нафар қочқин маҳбус қўлга олинган, қолган 130 нафари эса қидирилмоқда. Қайд этилишича, қочганлар орасида террорчиликда айбланган шахслар йўқ.

Воқеа вақтида маҳбуслар ташқарига чиқарилган пайтда бир гуруҳ шахслар қўриқчиларга ҳужум қилиб, уларнинг қурол-аслаҳасини эгаллаган ва ўқ узган. Отишма натижасида бир маҳбус ҳалок бўлган, уч нафар хавфсизлик ходими яраланган.

Покистон ички ишлар вазири Зиё-ул-Ҳасан Ланжар воқеани мамлакат тарихидаги энг йирик қамоқдан қочиш ҳолатларидан бири эканлигини айтди. Айни вақтда қочиб кетган шахсларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда.

Жаҳон