Туркияда зилзила оқибатида 1 киши ҳалок бўлди

Туркия жануби-ғарбий соҳилида 2 июнь куни 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Зилзила эпимаркази Эгей денгизида, Мармарис шаҳридан 10,43 км узоқликда, 67,91 км чуқурликда қайд этилган.

Муғла губернатори Идрис Оқбийиқ берган маълумотга кўра, ер силкинишидан кейин ваҳимага тушиб баландликдан сакраган 34 киши жароҳатланган. Умумий жароҳатланганлар сони 69 кишига етган. Ваҳима сабабли 14 ёшли бола вафот этган.

Шунингдек, 55 киши тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган, 14 нафар фуқарога эса жойида ёрдам кўрсатилган.

Зилзиладан кейин шаҳарда электр, табиий газ, ичимлик суви ва канализация тизимларида жиддий узилишлар кузатилмаган.

Жаҳон