1 февралдан тиббиёт ходимлари оммавий эмлашга тайёргарлик кўришни бошлайди

1 февралдан тиббиёт ходимларни оммавий эмлашга тайёрлаш бўйича билим ва савияни оширишга қаратилган семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Фото: dw.com

Хабарга кўра, ЖССТ томонидан ажратилган вакциналар келтирила бошланади. Шу жумладан, махсус штаблар ташкил этилиб, эмлаш бригадалари шакллантирилмоқда. Ушбу вакцина билан тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан юқори сурункали касалликлар билан рўйхатда турадиган аҳолини эмлаш режалаштирилмоқда. Шунингдек 50 минг нафар аҳолига 100 минг доза вакцинанинг келиши кутилмоқда.

Мутахассислар маълумотига кўра, вакцина 70 даража совуқ ҳолатда сақланиши керак. Шу сабабли, эмлаш жараёнлар олиб борадиган тиббиёт муассасалари танланиб, махсус хоналар билан жиҳозланмоқда.

Таъкидланишича, ушбу вакциналар бепул амалга оширилади.

 

Янгиликлар