Охирги 3 йилда ўқитувчиларнинг ойлиги қанчага ошгани маълум бўлди

ХТВ мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов педагог ўқитувчиларнинг иш ҳақи сўнгги уч йилда ўртача 1,4 дан 2,6 млн сўмгача оширилганлигини айтди. Бу хақида Uznewsuzb хабар бермоқда.

Фото: «Tez News»

Темур Комиловга кўра, педагог ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2018 йилдан бошлаб икки босқичда оширилган. Илгари ўртача маош 1,4 млн сўмни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда бу миқдор 2,6 млн сўмга етган.

Шунингдек, «2024 йилгача муносиб ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш топшириғи берилган. Ҳозир уни айнан қайси ўқитувчига, қайси механизм билан бериш кераклиги бўйича таклифлар тайёрлаяпмиз», – дейди Комилов.

Мавзуга доир:

Янгиликлар