Ўзбекистонда фуқароларнинг 2020 йилдаги ўртача ойлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори даражаси молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида кузатилган бўлиб, 6 миллион 230,6 минг сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, ойлик иш ҳақининг энг кам миқдори соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолиятида 1 миллион 808,5 минг сўм — ўртача ойлик иш ҳақининг 67,8 фоизига тўгри келиши кузатилган.

Шунингдек, бошқа соҳаларнинг ҳам ўртача ойлик иш ҳақи қуйидагича ташкил этган

  • ахборот ва алоқа —4 миллион 368 минг
  • саноат — 3 миллион 682 минг
  • ташиш ва сақлаш — 3 миллион 405 минг
  • қурилиш — 3 миллион 212 минг
  • савдо — 2 миллион 148 минг
  • бошқа фаолият турлари — 2 миллион 672 минг
  • таълим — 1 миллион 979 минг

Аввалроқ Ўзбекистонда бюджетдан энг кўп иш ҳақи ажратилган соҳалар ва Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп маош тўланган мутахассисликлар хабар қилинган эди. Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари маоши оширилиши тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритилган.

Янгиликлар