Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп маош тўланган мутахассисликлар маълум қилинди
Ўзбекистонда 2020 йилда олий менеджмент ва ахборот технологиялари соҳалари энг кўп маош тўланадиган мутахассисликлар бўлди. Бу ҳақда «Spot» нашри маълум қилди.
Хабарга кўра, олий менежмент ва ахборот технологиялари ходимларига тўланадиган 30 миллион иш ҳақи билан 2020 йилнинг энг кўп маош оладиган профессионал соҳаларга айланди. Кейинги ўринни 20 миллион сўм ойлик иш ҳақи билан савдо соҳаси мутахассиси эгаллаган.
2020 йил бўйича навтдаги ўринларда 15 миллион маош билан санъат, оммавий ахборот воситалари, маркетинг, реклама ва PR, тиббиёт, фармацевтика, ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш каби соҳа мутахассислари турибди.
Ўзбекистонда 2020 йилда энг кам маош — 700 минг сўм ишчи ходимлар ва суғурта соҳаси ходимларига тўғри келган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистонда олимларнинг янги маошлари эълон қилинганди. Шугнингдек, Ўзбекистонда мансабдорларнинг қанча ойлик олиши маълум қилинган.