Хорижда тўп сурадиган ўзбек футболчилари қанча маош олади?

Бугунги кунда хорижда тўп сурадиган ўзбекистонлик лигионерлар сони бир нечтани ташкил этади. Ҳатто улар орасида нуфузли лигаларда тўп тепаётганлар ҳам бор. Жумладан, Элдор Шомуродов ҳам яқинда Италиянинг «Женоа» клубига ўтган. «Tez News» нашри қуйида хориж ҳамда Ўзбекистонда тўп сурадиган ўзбек футболчиларининг ойлик маоши ҳақида маълумот беради.

Фото: «Eurosport»

Таъкидланишича, Ўзбекистонда Супер лига ва Про-лигада энг кам иш ҳақи 578 минг сўмдан бошланади. Олий лиганинг етакчи клубларидаги тажрибали футболчилар эса 20 миллион сўмдан кўпроқ маош олади ва бу мукофот пуллари билан 2 бараварга ошириб берилиши мумкин.

Про-лиганинг ўртамиёна клубларда эса футболчиларнинг ойлик маошлари 2–6 миллион сўм атрофида бўлса, ҳар бир ғалабали ўйинлар учун мукофот пули ўрнида 3–7 миллион сўм тўланади. Бир ойда 2 та ўйинда ғалабани қўлга киритса, клуб футболчилари 8–15 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланади.

Фото: «upl»

Қайд этилишича, «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов йилига 1 миллион 579 минг доллар маош олади. Хитойнинг «Шангҳаи СИПГ» футбол клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов йилига 5 миллион доллар, БААнинг «Шаржа» футболчиси Отабек Шукуров 1,6 миллион ҳамда «Шабоб аль-Аҳли» футболчиси Азиз Ғаниев 1 миллион евро маош олади.

Фото: «Alkhaleejtoday»

Шунингдек, Россиянинг «Ротор» футболчиси Виталий Денисов 950 минг ҳамда «Уфа» футболчиси Остон Ўрунов 900 минг евродан кўпроқ маош олади.

Фото: «Chempionat.asia»

Фото: «yandex images»

Аввалроқ Instagramʼда энг кўп обуначига эга ўзбек спортчилари рейтинги тузилган эди. Шунингдек, «Спартак»даги ўзбек футболчиси мухлислар танқидидан сўнг Instagramʼдаги расмини ўчириб ташлагани ҳамда россиялик спорт шарҳловчиси «Спартак»даги ўзбек футболчисининг ўйин услубини танқид қилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар