Ўзбекистонда тарбиячининг ойлиги билан яшаб бўладими? Мутахассис жавоб берди
АОКАда 5 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева боғча тарбиячиларининг маоши ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда брифингда иштирок этган «Tez News» мухбири хабар қилди.
https://youtu.be/rQGuvgTlOLk
Маълумотларга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг ойлик иш ҳақи унинг маълумоти ва малака тоифасига қараб белгиланган. 2018 йил январь ҳолати бўйича тарбиячининг ойлик иш ҳақи унинг маълумоти ва малака тоифасига мос равишда:
- ўрта махсус бўлганда — 617 171 сўм;
- олий маълумотли бўлганда — 668 356 сўм;
- иккинчи малака тоифали бўлганда — 722 815 сўм;
- биринчи малака тоифали бўлганда — 779 554 сўм;
- олий малака тоифали бўлганда 838 649 сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 28 февралдаги қарорига асосан 2018 йил 1 мартдан бошлаб тарбиячиларнинг ойлик иш ҳақи 30 фоизга оширилган. Бундан ташқари, Президент фармонига мувофиқ 2018 йил январдан бошлаб ҳозирги кунга қадар, бюджет ташкилотлари ходмиларининг, жумладан, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг ойлик иш ҳақлари 5 марта оширилган.
Мавлуда Асқархўжаеванинг таъкидлашича, 3—5 ёшли болалар гуруҳларида ишловчи тарбиячининг ойлик иш ҳақи:
- ўрта махсус бўлганда — 1 111 444 сўм;
- олий маълумотли бўлганда — 1 203 660 сўм;
- иккинчи малака тоифали бўлганда — 1 301 738 сўм;
- биринчи малака тоифали бўлганда — 1 403 920 сўм;
- олий малака тоифали бўлганда — 1 510 347 сўмни ташкил этмоқда.
Тайёргарлик гуруҳи (5—7 ёшли болалар гуруҳи) тарбиячисининг ойлик иш ҳақи:
- олий маълумотли бўлганда — 1 727 603 сўм;
- иккинчи малака тоифали бўлганда — 1 850 054 сўм;
- биринчи малака тоифали бўлганда — 1 975 627 сўм;
- олий малака тоифали бўлганда — 2 095 874 сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби давлат боғчаларида йиллик иш ҳақи жамғармасининг 15 фоиз миқдорда Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ташкил этилган. Ушбу жамғарма ҳисобидан ўрнак ва ташаббус кўрсатган ходимларга, жумладан, тарбиячиларга ҳам ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача бўлган миқдорда устамалар тўланади.
Мазкур устамалар билан қўшиб ҳисобланганда тайёрлов гуруҳи 5—7 ёшли болалар тарбиячисининг ойлик иш ҳақи:
- олий маълумотли бўлганда — 2 591 404 сўм;
- иккинчи малака тоифали бўлганда — 2 775 080 сўм;
- биринчи малака тоифали бўлганда — 2 963 440 сўм;
- олий малака тоифали бўлганда — 3 143 811 сўмни ташкил этмоқда.
Шунингдек, пандемия даврида Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 575-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ Мактабгача таълим вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси учун назарда тутилган маблағлари мақбуллаштирилган.
Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов 2020 йилда бажарилган ҳисоб-китобга кўра, Ўзбекистонда 5600 сўм ишлаб топган одам камбағал эмаслигини айтгани маълум қилинган эди. Кейинчалик Обид Ҳакимов ушбу фикри юзасидан 5 ноябрь, пайшанба куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда қўшимча маълумот берди.