Ўзбекистонда мансабдорларнинг қанча ойлик олиши очиқланди

Молия вазирлиги 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон давлат хизматчиларининг расмий маошлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда «Repost» хабар берди.

Фото: «review»

Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бюджет маблағларини жалб қилувчи ташкилотлар ва муассасалар расмий иш ҳақини белгилашда иш ҳақининг ягона тариф жадвали билан тасдиқланган коэффициентларни қўллайди.

Уларга қуйидаги миқдор белгиланади:

  • махсус иш шароитлари учун — расмий иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида (Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари, вилоятлар (туманлар, шаҳарлар ҳокимлари) учун);
  • меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти — расмий иш ҳақининг 40 фоиз миқдорида;
  • иш стажи учун — расмий иш ҳақининг 20—30 фоизи миқдорида;
  • моддий рағбатлантириш — расмий иш ҳақининг 15—25 фоиз миқдорида.

Фото: «Repost»

Бундан ташқари, айрим ҳолларда бонуслар (2 расмий иш ҳақи миқдорида) ва моддий ёрдам (1 иш ҳақи миқдорида) тақдим этилади. Шу билан бирга, мукофотларни тўлаш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қайд этилишича, юқоридаги раҳбар лавозимлари учун барча меҳнат харажатлари давлат бюджети томонидан қопланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда олимларнинг янги маошлари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар