Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ойлик маоши энг кам иш ҳақининг 15 баробаригача оширилади

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг ойлик маоши оширилишини айтди. Бу ҳақда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент фармони лойиҳаси юзасидан ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2024 йилга қадар юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатига ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача босқичма-босқич ҳамда синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари рағбатлантирилади. Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолибларнинг ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади. Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда нега олий таълим муассаларида анъанавий ўқишга қайтилаётгани маълум қилинингани, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланиши ҳақида маълум қилинганди.

Янгиликлар