Миллий гвардия ходимлари маоши оширилиши тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритилди

Миллий гвардия матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда гвардия ходимларининг ойлик маошларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Фото: «Tez News»

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия тизимида хизмат ўтаётган барча ҳарбий хизматчиларнинг ойлик маошларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги хақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда.

«Миллий гвардия тизимига доир барча маълумотлар фақатгина расмий манбааларда, хусусан, Миллий гвардия веб сайти ва ‘Milliy gvardiyaʼ Telegram каналида эълон қилинишини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Ички ишалр органлари ходимлари маоши оширилиши тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда пенсия миқдорининг икки баравар оширилиши тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритилгани хабар қилинган.

Янгиликлар