Ўзбекистонда ИИВ ходимлари маоши оширилиши тўғрисидаги хабарга ойдинлик киритилди
Ички ишлар вазирлиuи матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маошларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги хақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ижтимой тармоқларда «Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон ИИВ тизимида хизмат кўрсатаётган барча офицер, сержант ва генераллар, ИИО ходимларига ойлик маош тайинлашда икки баробар миқдорда ошириш юзасидан қарор қабул қилинди. ПҚ-6413 сонли ушбу қарор 2021 йилнинг 5 январь кунидан кучга киради», мазмунида хабар тарқалган. Вазирлик ушбу хабарга муносабат билдириб, ёлғон маълумотлар тарқатилаётганлигини билдирган.
Шунингдек, вазирлик Ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини такомиллаштиришга оид маълумотлар фақатгина расмий манбааларда эълон қилинишини эслатиб ўтган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ ЙҲХББ Самарқандда «права»си йўқ фуқарога жарима белгилангани юзасидан изоҳ берганди. Шунингдек, Ўзбекистонда йўл белгилари ва чизиқларига риоя этилмаганда қўлланиладиган жарима ҳақида маълумот берилган.