ИИВ ходимларини тасвирга олиш, ижтимоий тармоқларда тарқатиш мумкинми? Вазирлик матбуот котиби жавоб берди
АОКАда 15 декабрь, сешанба куни ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов вазирлик ходимларини суратга олиш олиш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, айни вақтда вазирлик ходимлари, журналистлар ва фуқаролар учун видеоролик тайёрланмоқда. Ички ишлар органлари давлат хизматчиси ҳисобланади. Давлат хизматчисини хоҳлаган киши, исталган вақтда тасвирга олиши мумкин. Суратга олинган тасвирлар хоҳлаган платформага жойлаши мумкин. Бу ҳеч қаерда тақиқланмаган.
Шунингдек, Шоҳрух Ғиёсов бир ҳолат мумкин эмаслигини ва буни илтимос қилган: ходимларнинг ишига халақит бериш керак эмас. Ички ишлар органлаи ходимлари, пост-патруль ва йўл-патруль хизмати ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда ва хоҳлаганча тасвирга олиш мумкинлигини маълум қилган.
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда «тoнировка» сабабли автоҳалокат содир бўлмагани ва Ички ишлар вазирлигида 11 ойда қанча ходим коррупцион жиноятлар сабабли ишдан олингани маълум қилинганди.