ИИВ Ўзбекистонда «тoнировка» сабабли автоҳалокат содир бўлмаганини маълум қилди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–ноябрь ойларида машина ойналари тусини ўзгартириш (тонировка) сабабли бирорта йўл транспорт ҳодисаси қайд этилмаган. Бу ҳақда АОКАда 15 декабрь куни ИИВ мутасаддилари билан ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Фото: «Asr.uz»

Қайд этилишича, ўтган 11 ой давомида 5948 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу эса 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1017 тага кам.

Маълумот ўрнида, Вазирлар маҳкамасининг 547-сонли қарорига асосан транспорт воситалари ойнасининг тусини ўзгартиришга рухсат берилган. Дунё стандартлари бўйича олд ён ойналар ва олд ойнанинг тусини ўзгартириш мумкин эмас.

Шунингдек, брифингда Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Ҳакимов автотранспорт бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон қабул қилишга доир талабларни кучайтириш чора тадбирлари ҳам кўрилаётганини айтиб ўтган.

Жумладан, назарий имтиҳон олиш хоналарини масофадан кузативини онлайн режимида олиб бориш, имтиҳон жараёнини узлуксиз ёзиб бориш имкониятига эга бўлган видео кузатув ва зурурий техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда «тонировка» учун рухсатномани онлайн шаклда олиш имконияти яратилиши ва Ўзбекистонда автомобилнинг орқа ён ойнасини «тонировка» қилиш нархи арзонлаштирилгани  ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар