ОТМ фанларидан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун маблағ тўлаши маълум қилинди

Ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлаши маълум қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, ўқув ҳафталари 38–40 ҳафтадан 36 ҳафтага туширилгани, бу билан академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5–8 ойга қисқариб, ўқув жараёнига учинчи – ёзги семестр ҳам қўшилгани маълум қилинди.

«Бу таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади», — дейди бошқарма бошлиғи.

Таъкидланишича, бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар