Ўзбекистонда Президент топшириғига асосан талабалар уйлари қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни мамлакатда талабалар уйлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев 2021–2023 йилларда талабалар уйлари ташкил дастури 1 ой ичида ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилиши кераклигини таъкидлаган.

«Охирги 4 йилда ОТМлар сони 47тага ортди. Бугунги кунда 129та ОТМда 500 мингдан ортиқ талаба таълим оляпти. Лекин пойтахтнинг ўзидаги жами 85 та талабалар уйида атиги 13 фоиз ёшлар турар жой билан таъминланган.

Ёки 18 минг талаба таҳсил олаётган Самарқанд давлат университетида бор-йўғи 1 600 ўринли ётоқхона мавжуд. Шунинг учун 2021–2023 йилларда талабалар уйлари ташкил дастури 1 ой ичида ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилиши керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, Президент бу топшириқ ижросини бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва молия вазири Тимур Ишметовга юклади.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ҳамда мактабларда ёшлар етакчилари учун қўшимча маблағ ажратиш бўйича топшириқ бергани ҳақда хaбар берилган.

Янгиликлар